Видео
29 august 2016

Ўзбек артистлари президент касаллиги ҳақидаги хабарни рад қилишди

Ўзбекистон тарихида илк бора Вазирлар маҳкамаси мамлакат раҳбарининг соғлиги ҳақида чиқарган баëнот ортидан Ўзбекнаво лицензияси билан фаолият юритаëтган артистлардан бир нечтаси Каримов соппа-соғ деган иддао билан чиқди.

Шаҳзода (Зилола Мусаева) Муниса Ризаева Шоҳруҳхон, Ҳалимахон, Улуғбек Раҳматуллаев, Жаҳонгир Позилжонов каби шоу-бизнес вакиллари ўз тасарруфидаги маълумотларга таяниб Ўзбекистон Ахборот агентлиги баëнотини ëлғонга чиқаришди.

“Ҳар-ҳил гап сўзларга ишонманглар юртбошимиз соғ саломат” дея таъкидлаган ҳонанда Муниса Ризаеванинг гапини бошқалар ҳам такрорлайди.

Театр соҳасида олий маълумотга эга Ҳалимахоним эса Ўзбекистондаги бошқарув тизимининг монархия эмас республика эканидан бехабарлигини билдириб қўйган.

Ҳалимхоним Ўзбекистон президентини подшох дея атаган ва унинг саломатлигига шубҳа билдирганларнинг гўрига ғишт қалаган.

Шоу-бизнес вакилларига “Каримов касал эмас” деган акцияни ўтказишга Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси буйруқ бергани ҳақида маълумотимиз йўқ.

Якшанба куни тарқатилган Ўзбекистон Ахборот агентлиги ëйинлаган расмий баëнотда айтилишича, Ислом Каримов “стационар даволанишда” қолмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси тарафидан тайëрланган баëнотда “Мутаҳассислар фикрига кўра, тўла тиббий кўрик ва муолажа учун талай вақт лозим” дейилади.

Ислом Каримов 1989 йилда Кремл тарафидан Ўзбекистон Компартиясига биринчи котиб қилиб тайинланганидан бери Ўзбекистонни бошқариб келади
Каримов даврида Ўзбекистон сўз эркинлиги бўғилган, инсон ҳуқуқлари топталган ва муҳолифат қатағон қилинган репрессив мамлакат сифатида танилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 november 2015
Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар ҳиёбони» инсталляцияси Kuhlhaus ...
18 july 2025
17 июл куни, соат 13:00 да Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев онлайн мажлис ўтказди.  Мажлис мавзуси ...
28 december 2020
Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.
12 october 2025
Америка Урушни ўрганиш институти Ай Эс Даблю Москва «Нол фаза» деб аталувчи босқичга — Альянс билан тўқнашув тайёргарлик босқичига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...