Асосий мавзулар
13 june 2019

Андижон туғруқхонаси фарроши ИИБ ходимлари уни уришганини айтмоқда

Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, Андижон шаҳри 4-ИИБга олиб бориб калтаклашгани, мажбурлаб ароқ ичиришганини иддао қилди.

«Битта касалнинг телефони йўқолиб қолди. Менинг сменамда йўқолган. Ўша куни топилибди ҳам. Мени уриб, қийнашганидан кейин…».

Эргашева ўз интервьюсида 6 июнь куни уни Андижон шаҳри 4-ИИБ қидирув бўлими хонасига олиб киришиб, қидирув бўлими бошлиқлари назорати остида калтаклашганини билдиради.

«Кўкартирмайдиган қилиб ур. Кўкартирма буни. Ичини тўк», деб роса ўргатиб турди иккитаси. Қолган уч киши эса мени урди», деди у.

Эргашева, шунингдек, ИИБ ходимлари унинг оғзига мажбурлаб ароқ қуйишганини айтади:

«Бўйнимни бундай қилишиб, аччиқ нарса қуйишди. «Нима бу?» дедим, «ароқ» дейишди, бурнимни бекитиб туриб, ичасан, дейишди».

Андижон вилояти ИИБ 9 июнь куни воқеа юзасидан тарқатган хабарида чиндан ҳам йўқолган телефоннинг бемор ётган хонадан топилганини эътироф этди.

Бироқ ИИБ Одина Эргашевани ички ишлар ходимларига ташланиб, безорилик қилганликда айбламоқда.

Одина Эргашева калтаклардан кейин тез-тез ҳушидан кетаётганини, шифохонадаги ҳамкасблари эса уни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам рози бўлишмаётганидан шикоят қилмоқда.

«Элтуз» 12 июнь куни кун давомида Эргашева билан боғланишга уринди, бироқ унинг телефони алоқадан узилганича қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 february 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
24 december 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Расмий ОАВ томонидан ёритилмаган ушбу тақдимот маросими Ўзбекистон пойтахтининг хашаматли “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди. Маросимга таклиф ...
14 september 2025
“Олтин қалам” мукофоти тақдирлаш маросимида Россия пропаганда машинаси шотири РИА новости мухбири Дмитрий Поваров тақдирланди. Қайси хизматлари учун? Украинага ...
28 february 2020
Ëзувчи Леонид Соловьёвнинг «Осойишталикни бузувчи» китоби қаҳрамони Насриддин Бухоро амири ва унинг муллаларини танқид қилади.  Бунга жавобан амир Насриддинни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...