Асосий мавзулар
8 august 2025

Кесилган тераклар ва ковлаб ташланган дарё бўйи

Элтузга келган навбатдаги 5 та сўнгги мурожаат Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан келган. Улар – экология, газ, канализатсия ва йўл муаммоларига оид. Уларни сизга Ўзбекистонлик ҳамкасбим Шаҳина Абдураззоқ қизи ўқиб беради.  Кейин эса, ҳар бирига алоҳида тўхталамиз!

Дастлабки шикоят. Самарқандда 2000га яқин  теракнинг кесиб ташланганига  оид. Вилоятдаги яшил маконни йўқ қилиш ҳақида. Бу нимага олиб келади? Мактуб мазмуни билан танишсак олдин.

Экологик мувозанатнинг бузилиши – нафақат табиат, балки инсон соғлиғи учун ҳам хавфлидир. Ҳолбуки ҳар бир дарахтни кесишдан олдин мутахассислар аввал бундан келадиган зарарни баҳолаши ва аҳоли фикри инобатга олиниши шарт эди!
Кейинги шикоят Наманган шаҳридаги янги уйларнинг газ тармоғига уланмаганига оид. Нега бу уйлар 1 йилдан бери газсиз қолмоқда Мактуб мазмуни билан танишамиз.
Шикоятдан англашиладики қурувчи ширкат ва Райгаз ўртасидаги ҳужжатлар зиддиятидан аҳоли жабр кўрмоқда. Масалани тез ҳал этиш учун аҳоли шикояти вилоят ҳокимиятига етиб бориши ва тегишли тартибда кўриб чиқилиши керак. Кейинги мактуб Нарпайда дарё бўйининг экологияси вайрон қилинаётганига оид.
Дарё бўйида ғайриқонуний қазиш ишлари олиб борилмоқда дейилади хатда. Ким буни назорат қилади?»
Айни шикоят Экология вазирлиги томонидан кўриб чиқилиши ва қонунбузарларга жиддий жазо қўлланиши, табиатга етказилган зиён қопланиши, экологик муҳит тикланиши,  фуқароларнинг дарди тингланиши керак. Кейинги шикоят Термиз шахрида канализатсия суви очиқ ҳолатда оқиб ётганига оид.Нега бу холат икки ойдан буён хал этилмаган.

Водоканал ва ҳокимликнинг пассивлиги – соғлиқ, экология ва туризм учун хавфдир. Бундай ҳолатлар учун албатта жойдаги рахбарлар жавобгарликка тортилиши керак. Ва ниҳоят сўнгги шикоят Бухородаги йўлларнинг носоз холати ҳақида.

Мактуб Олот туманидаги ўнқир чўнқир йўллар ҳақида эди. Бироқ бу муаммо нафақат Олот балки Ўзбекистоннинг ҳамма ички худудларига оид. Аҳолининг йўл идорасига тўлаётган солиқ пуллари қаерга кетаяпти. Нега бу йўлар тикланмаяпти?

Йўл-транспорт хизматидаги маъмурий масъулиятсизлик – аҳолининг кундалик азобига айланмоқда. Бу холатга чек қўйиш учун Ўзбекистондаги барча йўллар халқаро меъёрларга мос ремонт қилиниши лозим!
Лекин юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш фақат расмийларнинг эмас, барчанинг иши. Шу боис, ўз ҳудудингиздаги носозликлар, муаммолар ҳақида Элтузга ёзинг. Биз фақат биргаликда жамиятни яхши томонга ўзгартира оламиз!

Тағин ўқинг
4 april 2015
Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади. ...
13 may 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчиллнинг мазмунан ...
22 march 2019
Математикага оид “Рисолаи Улуғбек” ва астрономия илмида воқеа бўлган “Зижи жадиди Кўрагоний” асарларини ëзган олим ва давлат арбоби Муҳаммад ...
31 october 2016
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...