Асосий мавзулар
3 december 2025

Трамп учинчи дунё мамлакатлари фуқароларига АҚШ эшикларини ёпмоқчи

Доналд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида учинчи дунё мамлакатларидан келаётган мигрантлар учун АҚШ эшикларини ёпишини маълум қилди. Мигрантлар «америкаликлар эришган яшаш шароитларига зарар етказади» дейди у. Энди АҚШ палапартиш миграция сиёсатидан ўнгланиб олиши керак. Трамп бу режанинг тафсилотлари ёки айнан қайси мамлакатлар назарда тутилишини очиқламади.

АҚШ президенти шунингдек, мухожирларни «Америкадаги ижтимоий издан чиқиш»да айблаб, мамлакат учун фойда келтирмайдиган, касби бетайин, бекорчи ҳар қандай шахсни чиқариб юборишга ваъда берди.

Бу баёнотлардан икки кун аввал Вашингтонда Миллий гвардиянинг икки аскарини (гумон қилинишича) келиб чиқиши афғонистонлик бўлган шахс томонидан ўққа тутган. Натижада аскарлардан бири ўлди. 

Аввалроқ Трамп бу ҳодиса мамлакат хавфсизлигига жиддий хавф туғилганини кўрсатади деган эди. Шунингдек, у АҚШга тегишли бўлмаган ҳар қандай шахсни, қайси мамлакатдан келган бўлмасин чиқариб юбориш йўлида чоралар кўришини таъкидлади. 

Бунинг ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги ўзбек ватандошларни огоҳлантирди.Ташқи ишлар вазирлиги Америкадаги ватандошларни ҳужжатларни тартибга солиш бўйича тавсия берди. 

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни ҳужжатларни тартибга келтириш, қонуний миграция мақомини тасдиқловчи ҳужжатни доимо ёнида олиб юриш, баҳсли ёки хавотирли вазиятлар юзага келганда эса дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик ва терроризмда гумонланиб ўз ватанида қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Америкадаги сўнгги вазият бўйича Элтузнинг АҚШдаги эксперти Баҳодир Файз таҳлилини эшитамиз.

Тағин ўқинг
25 september 2017
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тўхтатиш қарори тўлиқ ишламаётгани ҳақида «Элтуз» нашрига хабарлар келмоқда. Талабалар пахтадан қайтарилиши ортидан, терим юки қишлоқ ...
29 october 2018
Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш ...
17 march 2017
Март ойи бошидан қора бозордаги доллар нархининг 7500-7700 сўмгача кўтарилишини ўзбекистонликлар ваҳима билан кузатишди. Сўмнинг чўкиш сабабини айримлар, 10 ...
9 january 2026
Фарғона вилояти Сўх туманида аҳоли ҳаётига бевосита таъсир қилаётган жиддий муаммо юзага келди. Туманнинг Офтобрў маҳалласида давлат маблағи ҳисобидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...