Асосий мавзулар
15 december 2025

Фарғонада хотинини тириклайин ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди 

Фарғона вилоятида 36 ёшли эркак М.Т. хотини Ш.Т. ни кимсасиз жойга олиб бориб, уриб, тириклайин ёқиб юборган. У буни хотинининг хиёнати сабаб қилганини иддао қилган. 

Тергов маълумотларига кўра, эркак узоқ вақт давомида рафиқаси билан рашк туфайли жанжаллашиб келган. Воқеа содир бўлган куни соат 12:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Айбланувчи аёлни уйдан куч билан олиб чиқиб, Матиз автомобилига итариб юборган, шундан сўнг бир литр бензин сотиб олиб, машинага олиб кирган.

У хотинини кимсасиз жойга олиб чиқиб, ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтиб, онаси учун видео ёзиб беришини талаб қила бошлаган. Рад жавобини олгач, эркак жабрланувчини аёвсиз калтаклаган, ўзини эса ўткир жисм билан жароҳатланган. Шундан сўнг аёлини  бензин сепиб, ёқиб юборган.  Жабрланувчи ёнидан оқиб ўтаётган дарёга ўзини ташлаб, қочишга уринган. Аёлни шу атрофда ишлаётган деҳқонлар кўриб қолишган ва уни сувдан чиқариб, ёрдам беришган. Аммо кеч эди. 

Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча кундан сўнг оғир куйиш оқибатида вафот этди.

 Суд айбдор М.Т ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада эркак хотини ва икки нафар ёш боласини ўлдирганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Бухорода эр хотинини рашкдан буғиб ўлдирган эди. Эр 13 йил озодликдан маҳрум этилганди.

Тағин ўқинг
10 december 2019
22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу куни расмий равишда рўйхатга олинган ...
11 september 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими, 42 яшар Бахтиёр Абдусаматов ўз иш кабинетида 7 сентябрь куни 400 минг АҚШ доллари ...
5 december 2025
Фарғона виляти, Данғара туманидаги 18 мактаб бассейни бузилиб, шу ҳовуз ва ҳатто югуруш йўлакчаси ҳам бир тадбиркорга иссиқхона қуриш ...
1 april 2019
Ўзбекистон расмийлари АҚШ Меҳнат департаменти ўзбек пахтасини болалар мажбурий меҳнати воситасида етиштирилган маҳсулотлар “қора рўйхати”дан чиқаргани тўғрисида фахр билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...