Асосий мавзулар
22 december 2025

Enter Engineering – ойликсиз иш ва яширилаётган бахтсиз ҳодисалар

Еnter Engineering компанияси ишчиларига яна бир неча ойлаб маош тўламаяпти.  Ўз ҳаққини ойлар давомида ололмаётган ишчилар, меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар ва бахтсиз ҳодисалар яшириляпти. 

Хусусан, Олмалиқ шаҳридаги МОФ-3 заводи ҳудудида 1 гектар майдонда қурилган КРП цехи томи шу кунларда ёққан қор юкини кўтара олмай қулаб тушди. 

Ҳодисадан сўнг цех зудлик билан ўраб олинди, видеога олиш қатъиян тақиқланди, ишчиларнинг телефонлари олиб қўйиллди. Гувоҳларнинг айтишича, телефонини топширмаган ишчилар объектга киритилмаган. Ҳолат босди-босди қилинмоқда. 

24 соат ишлайдиган заводда шундай авария бўлиб,«ҳеч ким жароҳатланмади, ўлим ҳолати йўқ» деган ғирт ёлғон баёнот берилди.

Айни пайтда ишчилар аллақачон 2 ойдан ортиқ вақт давомида маош ололмай ишлаб юришибди. Ушбу ҳодисадан сўнг тўловлар янада кечикиши кутилмоқда.

«Компанияда оддий ишчилар манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолган, раҳбарият ва юқори бўғиндаги бошқарув учун эса шароитлар мутлақо бошқача. Ёқилғи сотиш, кабел ўғирлаш каби ҳолатлар майда-чуйда ўғрилик бўлиб,  бунга эътибор ҳам бермай қўйдик.  Лекин бутун бошли цех томи қуласаю, қурбон йўқ деб туришса…  Қадримизга ачинамиз-да»  дейди ходимлар.

Меҳнат инспекцияси, Қурилиш назорати, Бош прокуратура ва бошқа ваколатли органлардан МОФ-3 заводидаги ҳодисага очиқ ва холис баҳо беришни, ишчиларга ойлик тўлови масаласини ўрганишни, меҳнат хавфсизлиги ва бошқарув тизими бўйича расмий текширув ўтказишни талаб қиламиз. 

Компания оғир молиявий аҳволда бўлса, компания раҳбарияти GMS Yukon, Cadillac, Tahoe, Land Cruiser,  Prado каби қимматбаҳо мошнларни минишга,  доимий янгилаб туришга қайдан пул топяпти? 

Бу мошнларнинг ҳар бири миллиардлаб сўм туриши ҳеч кимга сир эмас. Агар компанияда ҳақиқатан ҳам пул йўқ бўлса, бу ҳашамат кимнинг ҳисобидан?

Тағин ўқинг
9 may 2025
Билмайдиганлар ёки унутиб қўйганлар учун.1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда бошланган. Иккита социалистик давлат — Германия ва ...
31 october 2020
Жорий ҳафтада “Uzbekistan GTL” заводи ходимлари касаба уюшмаси раислигига Қарши шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Турсунов тайинланди.  Мазкур завод ишчилари ойлик йўқлиги ...
1 june 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
8 december 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини Конституция кунига бағишлади. “Конституцияни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...