Асосий мавзулар
28 september 2017

«Пахтага чиқмаганга газ баллон йўқ!»

Андижон шаҳрида, маҳалла фаоллари газ баллон бериш ваъдаси билан одамларни пахта теримига жалб қилишмоқда.

«Элтуз» мухбирига кўра, Андижон шаҳридаги Гулчеҳра исмли «Эркин» маҳалла фаоллари йиғини котибаси «Пахта теримига чиқмаган ёки мардикор теримчи ёлламаган фуқароларга пропан газ баллон сотилмаслигини билдирган.

Андижон шаҳар марказида жойлашган «Пиллакаш» махалла фаоллари йиғини фаоллари ҳам уйма уй юриб газ баллон олишни истаганларнинг рўйхатини йиғмоқда.

«Ҳаёт қийинлашиб кетди, икки ойдан бери газ баллон олиб келишмаяпти. Энди бўлса пахтага чиқмасаларинг газ берилмайди дейишаяпти» дейди газ ўчоққа ўтин ёқаётган андижонлик уй бекаси «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Унинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, битта газ баллон 13000 сўм туради, бу кунга бир маҳал овқат ва чой қайнатган тақдирда 15 кунга етиши мумкин.

Бошқа бир суҳбатдош, МФЙ котибидан маълумотнома олиш учун борганида ундан, пахта терими учун пул тўлашни талаб қилгани ҳақида билдирди.

Шунингдек у маҳалланинг табиий газ тармоғидан беш йил бурун узилгани, электр тармоғида ҳам, баъзан 12 соатгача давом этадиган узилишлар борлигини айтади.

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 21 сентябр куни мажбурий теримчиларни пахтадан қайтариш ҳақидаги кўрсатмасига қарамай Андижонда талабаларни мажбурий теримга жалб этиш давом этмоқда.

Жумладан, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Андижон шаҳридаги Спорт коллежи талабалари хамон пахта термоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 september 2025
Сўнгги пайтларда Россия ҳарбий учоқларининг НАТОга аъзо давлатлар ҳаво ҳудудини бузиш ҳолатлари кўпайиб, альянс томонидан кескин баёнот берилишига сабаб ...
17 october 2025
Аҳмад Бейжон Эржиласун Ўша куни Гулнор Одил Турсуновни хонасидан тополмади. Кейинги кунларда ҳам Турсунов кўринмади. Гулнор ўз изтиробидан лаззатланадиган ...
29 march 2021
«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз ...
26 march 2018
Президент Мирзиёев 23 март кунги йиғилишда матбуотни мақтамасликка, бор ҳақиқатни кўрсатишга чақирди. «Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб бўлган. Раислар билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...