Асосий мавзулар
4 december 2025

NYT: Россияни урушни тўхтатишга нима мажбур қилиши мумкин?

The New York Times нашри Россиянинг урушни тўхтатишга мажбур қилувчи бир қанча сценарийларни кўриб чиқди. Нефт даромадларининг тушиши аллақачон Россия бюджетига зарба бермоқда ва таҳлилчиларнинг фикрича, бу аста-секин армияни заифлаштирадиган сурункали муаммога айланади.

Аммо Кремлга ҳақиқий зарба бериш учун Хитойга нефт сотишни блоклаш ёки экспорт инфратузилмасига жиддий зарбалар бериш каби анча қаттиқ чоралар керак.

Ҳозирча буларнинг ҳеч бири ҳақиқатга ўхшамаяпти.

Банк инқирози Путинга босим ўтказиши мумкин эди, аммо унинг иқтисодий жамоаси ҳозирча вазиятни назорат қилмоқда.

Катта ҳарбий харажатлар инфляцияни тезлаштирди. Марказий банк ставкани оширди, бу эса бизнес ва аҳолига зарар етказмоқда.

РЖД (Россия темир йўллари) қарзга ботган, ташиш ҳажми тушмоқда. АвтоВАЗ ишлаб чиқаришни 40% га қисқартириб, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда.

Бироқ иқтисодий муаммолар одамларни кўчаларга олиб чиқиши даргумон – Россия жамияти бундай вазиятга ўрганиб қолган.

Уруш фронтида Россия ҳар ой ўн минглаб одамларни йўқотган ҳолда секин-аста илгари судралмоқда. Кремл янги ёлланувчиларга юқори тўловлар ваъдаси билан бу йўқотишларни қопламоқда.

Катта ютуқларга эришиш учун эса Россиянинг кучи етарли эмас, лекин Путинни чўзиладиган силларни қуритувчи уруш шакли қониқтирмоқда.

У ўз ҳокимиятини уруш натижаси билан боғлаб қўйган ва заифлик кўрсатишга тайёр эмас.

Тағин ўқинг
28 march 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу «Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик» ...
17 november 2020
Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ...
10 november 2025
Бахтиёр Исо ўлди. Табриклайман. Энди у ҳеч қаерга иш сўраб бормайди. Энди уни ишга олмаслик учун ортиқ баҳона тўқиш ...
14 july 2025
Қарши Давлат техника университети 2025 йил 8-12-апрел саналарида «Сomfort makon» МЧЖ билан шартнома тузиб, товарларни тўлиқ қабул қилиб олди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...