UzPoster
8 august 2024

Олимпиаданинг афғон қаҳрамони

Суратда афғонистонлик спортчи аёл Камия Юсуфи. Париж-2024 Олимпиадасида Камия Юсуфи Толибон ҳукуматига мурожаат қилди.

100 метр масофадаги дастлабки пойгадан сўнг Камия Юсуфи камераларга афғон байроғи рангларида учта сўз ёзилган А4 варағини кўрсатди.

Мурожаатда «таълим», «спорт » ва «бизнинг ҳуқуқимиз» деган сўзлар ёзилган.

Толибон ҳокимиятни эгаллагач мамлакатда хотин-қизлар эркинлиги кескин чекланди.

Қизларнинг ўрта мактабда таълим олиши, аёллар ишлаши, спорт билан шуғулланиши ва сиёсий жараёнларда иштироки қатъиян чегараланган.

Париж-2024 Олимпиадасида Афғонистондан бор йўғи 6 спортчи иштирок этмоқда. Афғонистон Олимпия қўмитаси сургунда фаолият олиб боради.

Толибон ҳукумати Олимпиада жамоасида аёллар бўлгани сабаб ушбу қўмита ваколатини тан олмайди.

Камия Юсуфи мусобақада ғалаба қозонмади. «Мен бу ерга медал учун келмадим. Мен Олимпиадага афғон қизлари учун келдим. Бугун афғон қизлари номидан гапираман. Чунки улар гапиролмайдилар. Қизларимиз иложсиз, улар ҳеч нарса қилолмайдилар. Улар жим туриши керак”, деди спортчи.

Тағин ўқинг
15 january 2026
Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П. полиция амалиёти чоғида қўлга олинди. Тўрт соат давом этган кўндириш ишларидан сўнг у таслим бўлди. ...
3 may 2019
Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус ...
11 february 2019
Бир йил олдин ишга тайинланган 53 яшар Ихтиёр Абдуллаев жорий йилнинг 8 февралида ДХХ раҳбари лавозимидан бўшатилди. Абдуллаев устидан ...
16 november 2025
Россия Давлат Думаси яна барча муаммоларни ҳал қилувчи оддий ечим топди: 70 ва 75 ёшда пенсияга чиқиш. Депутат Бессараб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...