Асосий мавзулар
31 august 2017

«Мен бу тушни кўрганман олдин…»

Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва тинчликни ёритиш» институтида ишлаган. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Kўҳна Урганч

Мен бу тушни кўрганман олдин,
Ноҳуш таъбири ҳам эсимда:
Борармишман бўшлиққа қараб,
Келар эмиш Қўрқув изимдан.

Босиб келар эмиш кун сайин,
Босиб келар эмиш кун сайин…
Сўнгра Ваҳм-Зулумот билан
Бошлар эмиш бир маккор ўйин.

Кўзларининг соққаси чиққан
Оломонга ўхшармиш Қўрқув.
Бутун Турон эмиш занжирбанд,
Бутун юртни элитмиш уйқу…

Ва занглаган занжирларини
Шалдиратиб юрармиш Қуллик.
Бу Қулликнинг башарасига,
Кўзларига боқармишман тик.

Шалдиратиб юрармиш Қуллик,
Шалдиратиб келармиш занжир.
Оёқлари остида унинг
Уч юз олтмиш қабристон ҳам жим…

Ҳувиллармиш буюк қабрлар,
Тебранармиш зангилар қалт-қалт.
Уч юз олтмиш занжир халқаси,
Уч юз олтмиш халқа эмас – халқ!

Уч юз олтмиш авлиё ҳам жим,
Кўзларимга мунглиғ ёш қалқар.
Мен билмадим, ё англамадим,
Нечукдир жим эмиш бу халқлар?

Бу ерларни ортиқ кезмадим,
Сўнг хонамда бир ўзим қолдим…
Эслаяпман, барин эсладим!
Мен бу тушни кўрганман олдин.

Қудрат Бобожон
Озодлик оҳанглари
eltuz.com

Тағин ўқинг
26 august 2023
Украинага қарши Россия томонида жанг қилаётган “Русич” неонацистлар гуруҳи «ҳар қандай жанговар топшириқларни бажаришни тўхтатганини» билдирди. Ҳаммаси жангари гуруҳнинг ...
29 september 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Профессор Йилдирим Дурсун дўсти Ахмад Бейжон билан билан университетнинг бошланғич курсларида танишган эди. 1963 йилнинг куз ...
15 august 2023
Ўтган шанба, 12 август куни Тошкент шаҳар суд тиббий эксперти Акром Сулейманов ҳибсга олинди.Акром Сулейманов бир шахснинг ишини битириб ...
12 january 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек тилида таржима қилиб чоп ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...