Асосий мавзулар
23 march 2021

14 ёшли қиз: «Мени зўрлаб, номусимга теккан йигит ҳамон озодликда»

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи М.Р. 2020 йил 8 июль санасида яқин қариндошиникидан чиқиб кетганича 3 кун уйига бормаган. 

Аммасининг уйидан қайтаётган қиз карантин туфайли кўчада транспорт ҳаракати чеклангани учун таксида уйга етиб олмоқчи эди. Машиналар камлиги туфайли кўчада дуч келган таксига минишга мажбур бўлган.

«Малибу 2» русумли машинага минади. Аммо машина қизни манзилга эмас, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлилардан бирига олиб боради.

«Қаршилик қилишимга қарамай, улар дала ҳовлига олиб боришди,- дейди қиз.- Бошида менга индашмади. Ўзлари ўтириб овқатланди. Мен дачанинг бошқа хонасига ўтиб, устимдан қулфлаб олдим. 

Орадан бироз муддат ўтди. Қорним оч қолди. Мажбур бўлдим улар билан овқатланишга. Улар менга газли сув берди. Ичдим, бошим айланди. Ҳаво иссиқ эди. Юзимни ювгани ташқарига чиқдим. 

Ҳовуз бор эди. Унда юзимни ювганимни ва бошим айланиб сувга тушиб кетганимни эслай оламан. Сўнг кийимсиз ҳолда эрталаб уйғонганимни биламан. Аммо орада менга нима бўлганини эслай олмайман. 

Шу бўйича дала ҳовлида 3 кун қолиб кетдик. Булар бу ердагиларни ҳеч кимга айтмасанг, уйинга элтиб қўямиз, деди. Мен ҳеч кимга, ҳеч нарса демадим. Чунки уларда мени яланғоч ҳолда туширган расмлар бор эди».

Айни шу сабабли қиз уни қидиришга тушган яқинларига ҳам бор гапни айтмаган.

Маълум бўлишича, орадан кўп ўтмай, йигит қизни менда нарсаларинг қолиб кетган, олиб қол, деб қўнғироқ қилади. Кўчага чиқса, беришини айтади. Қиз чиқади ва йигит мен билан кетмасанг, телефонимдаги расмларни интернетга тарқатиб юбораман, деган шарт қўяди. Қиз у билан кетишга рози бўлади.

Уйдагилари қизни яна қидиришга тушади. Ҳатто Россияда ишлаб юрган отаси ҳам Ўзбекистонга етиб келади. Қиз бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида уйга келмаган.

– Мени бу сафар кўп қаватли уйга олиб борди,- деди қиз.- У ерда 5 кунча яшадик. Мени тинимсиз таҳқирлади, номусимга тегди. Сўнг мени ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши мумкин, деб ўйлаб ўлдириб юбормоқчи бўлди. Тошкент вилоятига қарашли кимсасиз, ташландиқ жойларга олиб борди. Ўша ерда ҳам менинг номусимни топтади ва ташлаб қочиб кетди. Бир амаллаб, уйга етиб келдим. Барчасини дадамга айтиб бердим. Дадам ёзмаган жойи қолмади. Аммо у ҳамон озодликда. Йигит мени бадном қилиш билан оввора.

Қизнинг отаси Д.Р. қизини хўрлаган йигит ҳақида маълумотларни жамлайди, 2020 йил сентябрь ойининг охирларида Ўртачирчиқ тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза ўрганилган ва жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Бироқ бу ҳаракатларнинг охири ҳали ҳам кўринмаган.

Қизнинг отаси ўнга яқин ташкилот ва идорага ушбу ҳолат бўйича ариза билан мурожаат қилган. Аммо натижа бўлмаган. Иш аллақачон ёпиб юборилган. Амалий кўмак берилмаган. Йигитга ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Содир бўлган нохуш ҳолатдан аллақачон кенг жамоатчилик ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлишга улгурган.

Инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилмаларни ҳуқуқлари тузилмалари эса бунга эътиборини қаратмади. 

«Элтуз» мухбири Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова билан телефон орқали боғланганда, ушбу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқлар орқали хабар топганини ва ишни ўз назоратига олганини айтиб ўтди.

«Элтуз» қизни зўрлаганликда гумонланаётган йигит билан боғланишнинг имконини қила олмади.

Ўтган йили Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи 18 ёшли Розияхон Содиқовани ҳам ўғирлаб кетишиб, уч киши бир ой зўрлагани ҳақида хабарлар роса шов-шув бўлган эди. 

Бу жиноятни содир этган кишиларнинг шахси ҳам аниқ. Орадан ойлар ўтиб, Розияхон ҳомиладор бўлиб қолган ва қиз фарзандни дунёга келтирган эди. 

Розия зўравонлар устидан ИИБга, Халқ қабулхонасига, “Маҳалла” жамғармасига, прокуратурага ариза ёзганини, бироқ ўзи кутган хулосани олмаганини билдирганди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 december 2019
Қиш мавсуми бошланиши билан мамлакат вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар тағин кучайди. Рассом Думҳам Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Телов қишлоғи, ...
29 september 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Профессор Йилдирим Дурсун дўсти Ахмад Бейжон билан билан университетнинг бошланғич курсларида танишган эди. 1963 йилнинг куз ...
22 march 2016
“Ҳуррият” газетаси глобаллашув мавзусига ҳам тўхталиб, бу жараённинг ўзига хос салбий ва ижобий томонлари борлиги ҳақида ёзди. Газета “ҳозирги ...
24 november 2016
2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...